Бокс бўйича 3 карра Жаҳон чемпиони ва Бутунжаҳон бокс суперсерияси ғолиби фаолиятини якунлади

Биринчи оғир вазнда (90,7 кг) уч карра жаҳон чемпиони ва Бутунжаҳон бокс суперсерияси (WBSS) ғолиби латвиялик Майрис Бриедис (28-3, 20 КО) профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

“Дўстлар, мухлислар ва яқинлар !!! 25 йил олдин мен бокс қўлқопларини кийиб, номаълум саёҳатга отлангандим. Бу саёҳат мени профессионал спортчи сифатида дунёга танитди, ҳаётимнинг энг катта қисмига айланди. Мен учун қарор қабул қилиш осон бўлмади. Шу йиллар давомида босиб ўтган йўлимни, унутилмас лаҳзалар ва ғалабалар қувончини ҳеч қачон унутмайман. Мен ушбу 25 йил учун раҳмат айтиб, профессионал боксдаги фаолиятим якунланганини эълон қилмоқчиман", - деб ёзди Бриедис ижтимоий тармоқларда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!