Бокс бўйича жаҳон чемпионатида икки вакиламиз ўз жангини ўтказди

  • 19 апрель, 2021, 18:24
  • 0
  • Бокс

Польшада бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун 12 нафар ҳамюртимиз ярим финалга чиқиш учун рингга кўтарилади. Уларнинг иккитаси ўз жангларини якунлаб улгурди. Қувонарлиси, ҳар иккиси ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. 

Жумладан, -54 кг вазн тоифасида  Нигина Ўктамова  таиландлик Ноппакет Срисавас устидан зафар қучган бўлса, -69 кг вазнда Ҳадичабону Абдуллаева  Финляндия вакиласи Эвелина Таимини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Ушбу муваффақият билан ҳар иккисини муборакбод этамиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!