Бокс бўйича Жаҳон чемпиони "Канело" Мессига мурожаат қилди: "Худога бизни ҳаётда учраштирмаслигини сўраб илтижо қил"
Машҳур боксчи Сауль "Канело" Альварес Аргентина юлдузи Лионель Мессининг ҳаракатидан норози.
Гап шундаки, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2-туридан ўрин олган Аргентина - Мексика (2:0) учрашувидан сўнг номинал мезбонлар сардори Мессининг кийим алмаштириш хонасида рақиб жамоа либосини оёқлари билан босиб тургани акс этган видео тарқалди.
Мексикалик "Канело" бу воқеадан ғазабланиб, Леога мурожаат қилди.
"Мессининг байроғимиз туширилган либосни тепиб юборганини кўрдим. Лео, Худога бизни ҳаётда учраштирмаслигини сўраб илтижо қил. Мексика Аргентинани ҳурмат қилганидек, улар ҳам бизни ҳурмат қилиши лозим. Мен бутун аргентиналиклар ҳақида эмас, Месси ва унинг жирканч ҳаракати ҳақида гапиряпман",-деди у "Твиттер"даги саҳифасида.
Фикрлар