Бокс бўйича Осиё чемпионатида ёш қизларимиз 5 та олтин медални қўлга киритди

  • 30 август, 2021, 22:18
  • 0
  • Бокс

Дубайда ташкил қилинган  ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги финал жангларида иштирок этган ўзбекистонлик 5 нафар вакиламиз ўз жангларини ўтказиб бўлди. 

Қувонарлиси, барча қизларимиз рақибаларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритдилар.  - 48 кг вазнда Фарзона Фозилова ҳиндистонлик Нведита Каркини, - 50 кгда Сабина Бобоқулова ҳам ҳиндистонлик Таманани, -52 кгда Феруза Казакова яна бир ҳиндистонлик Симран Вермани ва -57 кгда Нигина Ўктамова ҳам Ҳиндистон вакиласини мағлуб этишни уддалади ва чемпионга айландилар. Шунингдек, -70 кгда Азиза Зокирова қозоғистонлик Гаухар Шайбековани катта устунлик билан мағлубиятга учратиб терма жамоамизга яна бир олтин медални тақдим этди. 

Шу тариқа ёшларимиз умумжамоа ҳисобида 8 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эга чиқишди. 

Мазкур муваффақият билан боксчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийларини муборакбод этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!