Бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 5-кун натижалари билан танишинг!
Айни кунларда Дубайда ўсмир ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун ушбу турнирнинг бешинчи кун баҳслари ўтказилди. Унда ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ташкил этилди. Бугунги кун дастуридан ўрин олган жангларда тўққиз нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Улар орасида Робияхон Бахтиёрова, Шахина Неъматова, Гулдана Тилаубергенова, Санобар Бозорбоева рақибаларини мағлуб этиб, финалга йўл олган бўлса, Лазиза Юсупова бу босқичда мағлубиятга учраб, бронза медали билан чекланди. Қуйида бугунги кун натижалари билан танишишингиз мумкин.
- 50 кг:Ҳожиакбар Маҳмудов -Иля Калинин(Қозоғистон) (Ғалаба)
- 60 кг: Жавоҳир Умматалиев - Мадияр Таипаков (Қозоғистон) (Ғалаба)
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Анкуш (Ҳиндистон) (Ғалаба)
- 75 кг: Мизроб Некбоев - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) (Ғалаба)
- 48 кг: Робияхон Бахтиёрова - Анита Адишева (Қозоғистон) (Ғалаба)
- 50 кг: Шахина Неъматова - Девика Сатйижит (Ҳиндистон) (Ғалаба)
- 52 кг Лазиза Юсупова - Мирзякул Томирис (Қозоғистон) (Мағлубият)
- 54 кг: Гулдана Тилаубергенова - Аарсо (Ҳиндистон) (Ғалаба)
- 66 кг: Санобар Бозорбоева - Суприя Рават (Ҳиндистон) (Ғалаба)
Фикрлар