Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди

Яхши биласиз, 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. 
 
Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун Нью-Дели шаҳрига йўл олди. 
 
Қизларимиз 14 мартга қадар чемпионатга тайёргарлик олиб боришади. 15 мартдан эса жаҳон чемпионати бошланади. 
 
Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади: 
 
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова 
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева
-60 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбахор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
 
Бош мураббий: Элшод Расулов
 
Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Истам Кабинов, Сахида Якубова.
 
Шифокор: Хуршид Миргалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!