Бокс бўйича Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Таиландга йўл олди

  • 14 январь, 2023, 09:33
  • 0
  • Бокс
17-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. 
 
Ёдингизда бўлса, ушбу мусобақанинг дастлабкиси 2022 йил январь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ва унда боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. 
 
Бугун чарм қўлқоп усталаримиз мусобақада қатнашиш учун Таиландга жўнаб кетишди. Терма жамоамиз Бангкокка қуйидаги таркибда йўл олди: 
 
Қизлар: 
 
-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова 
-52 кг: Феруза Казакова 
-54 кг: Нигина Ўктамова 
-57 кг: Ситора Турдибекова 
-60 кг: Рашида Тагирова
-63 кг: Зиёда Ярашева 
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова 
-70 кг: Азиза Зокирова 
-75 кг: Соҳиба Рўзметова 
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова
 
Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Тимур Акбаев, Зиятдинбек Тайганбаев.
 
Йигитлар: 
 
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Санжар Ваҳобов
-57 кг: Мирзабек Мирзахалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев 
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов 
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Нусрат Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
 
Бош мураббий: Акмал Ҳасанов
Мураббийлар: Руслан Телимбаев, Нодир Иргашев, Озод Ҳасанов, Лазиз Зокиров, Мансур Муқимов. 
Шифокор: Комилжон Расулов
 
Ҳамюртимиз Бекжон Юсупов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради. 
 
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!