
Бокс бўйича Япония терма жамоаси устози ўзбек боксчиларининг жаҳон чемпионатидаги асосий рақиблари ким эканини айтди (Интервью)
Ўзбек бокс ишқибозларига яхши таниш бўлган мураббий Владимир Шин айни дамда Япония бокс терма жамоасига устозлик қилаёганидан хабарингиз бор. Ўз даврида бокс бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган қаҳрамонимиз юртимизда кечаётган жаҳон биринчилиги олдидан каттагина интервью берди.
Владимир Николаевич айтингчи, бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун улкан воқеа сифатида эътироф этиладими?
- Албатта. Ўзбекистон илк бор ўзида бу мусобақани қабул қилмоқда. Юртимиз мезбонликни қўлга киритиши замирида халқаро майдонда боксчиларимизнинг муваффақиятли иштироки ётибди.
Бир неча мамлакатлар жаҳон биринчилигида иштирок этишдан бош тортди. Бу мусобақа даражасини бироз пастроқ бўлишига сабаб бўлади?
- Айрим вазнларда, холос. Агар умумий қилиб олсак, Ўзбекистон мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати ўта юқори даражада ўтади, деб ўйлайман.
Сизни бугунги ўзбек бокс мактабининг асосичиларидан бири, деб ҳисоблашади. Айтингчи, юртингизда бу спорт турнинг бу қадар яхши ривожланганиниг сабаби нимада?
- Бу аниқ режа асосида бир неча йиллар давомида меҳнат қилган мураббийларнинг хизмати. Шунингдек, бокс федерациямизнинг жонкуярлиги меваси, деб ҳисоблайман. Улар биргаликда ўзбек боксининг энг муҳим омилларини сақлаб қолган ҳолда, уни янада ривожлантириб боришди.
Сизнингча, Ўзбекистон бокс терма жамоасига асосий рақобатчи қайси жамоа?
- Қозоғистон, Куба ва Россия.
Айтингчи, бокс Ўзбекистонда энг машҳур спорт турими? У ўзининг пик даражасига чиқдими ёки бундан ҳам кучлироқ авлод келиши мумкинми?
- Ривожланишнинг чегараси бўлмайди. Мен айни дамда юртимиз бокси ривожланишнинг янги босқичида эканлигидан хурсандман. Бунинг барчаси бу спортни Ўзбекистонда янада кенгроқ ёйилиши йўлида олиб борилаётган ишлар самараси. Мамлакатимиз келажак авлод соғлом етишиб чиқиши ва уларни спортда улкан натижаларга эришиши учун керакли барча ишни қилмоқда.
Айни дамда, Япония бокс терма жамоаси устозисиз. Айтингчи, шогирдларингиздан Тошкент рингларида нималар кутсак бўлади?
- Дарҳақиқат, Япония терма жамоасида иш олиб боришда давом этяпман. Биринчи навбатда, ўтган жаҳон биринчилигидаги натижани такрорлашга уриниб кўрамиз. Агар имкони бўлса, уни янада яхшиламоқчимиз.
Манба: SPORTS.kz
Фикрлар