Бокс. Бугун 12 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун жанг қилади
Бугун Болгария мезбонлик қилаётган бокс бўйича нуфузли турнирнинг ҳал қилувчи куни ўтказилади.
Eнда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар вакили олтин медаль учун рингга кўтарилади. Аҳамиятлиси, 2 вазн тоифасининг финалида ўзбекистонлик боксчилар тўқнаш келишмоқда. Чемпионлик учун рингга кўтариладиган вакилларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Севда Асенова (Болгария)
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Рамон (Аргентина)
-54 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Ясен Радев (Болгария)
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Радослав Росенов (Болгария)
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Мужбилло Турсунов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Бегзод Ҳамроев
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Эрдемир Тугрулхан (Туркия)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Винченсо Литсси (Италия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Давит Чалоян (Арманистон)
Фикрлар