Бокс. Бугун 3 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади

  • 9 ноябрь, 2022, 14:42
  • 1
  • Бокс

Хабарингиз бор, шу кунларда Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади. Унда уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади:

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Боро Анкушита (Ҳиндистон) (16:25 дан сўнг)

-75 кг: Соҳиба Рўзметова - Бацядан Херги (Филиппин) (17:10 дан сўнг)

-48 кг: Фарзона Фозилова - Алуа Блкибекова (Қозоғистон) (20:00)

Вақтлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Эркаклар ўртасидаги ярим финаллар эртага, 10 ноябрь куни ўтказилади. Унда 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахтийор Бобойиб
09/11/2022 14:44
Фарзона яхши тушайкан ундан олтин кутамиз