Бокс. Бугун Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдаров Россиядаги турнирда рингга чиқади

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Россия ФедерациясинингХабаровск шаҳрида “Константин Коротков хотира турнири” бўлиб ўтмоқда. Дастурга кўра, кун давомида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси кейинги давра йўлланмаси учун жанг қилади.

Ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Нурсеит Аширмаматов (Қирғизистон)
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Вячеслав Мирзаев (Россия)
-71 кг: Иқболжон Холдаров - Дмитрий Коломоес (Россия)

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг дастлабки кунида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва барчаси ишончли ғалабага эришди.

18 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақада Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Сербия, Озарбайжон ва Мўғулистондан ташриф буюрган 150 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун жанг қилишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!