Бокс: Финал жанги олдидан Шаҳзод Музаффаров вазн ўлчаш ва нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди (Видео)

Польшада давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи жанглари ҳам бошланиб улгурган. Кеча, қизларимиз битта олтин, битта кумуш ҳамда 4 та бронза медалини қўлга киритган эди. 

Бугун ўғил болалар ўртасидаги финал жангларида икки вакилимиз ҳам рингга кўтарилади. Жумладан, -52 кг вазн тоифаси вакили Шаҳзод Музаффаров россиялик Евгений Жоровга қарши ғолиблик учун баҳс юритса, +91 кг вазнда Жаҳонгир Зокиров Арманистон вакили Хованес Папазян билан жанг қилади.

Ушбу финал жанглари олдидан ўзига хос вазн ўлчаш ва кўз уруштириш маросими ташкил этилмоқда.

Қуйида ушбу жараённи томоша қилишингиз мумкин. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Бокс: Жаҳонгир Зокиров жаҳон чемпионати финали аввалидан "Face to Face" маросимида иштирок этди (Видео)

Бугун 6 нафар боксчимиз "Губернатор кубоги" финал босқичига чиқиш учун жанг қилади

Бугун икки боксчимиз жаҳон чемпионати финалида жанг қилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар