Бокс. Ҳамюртимиз қозоғистонлик боксчини мағлуб этди ва жаҳон чемпиони бўлди!

  • 26 ноябрь, 2022, 22:41
  • 0
  • Бокс

Ҳозиргина Испанияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Жавоҳир Умматалиевнинг қозоғистонлик Нурбек Мурсалга қарши финал жанги якунланди.

Қувонарлиси, олтин медаль учун кечган жангда Жавоҳирнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ушбу жаҳон чемпионатидаги олтин медаллари сонини 3 тага етказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!