Бокс: Иқболжон Холдоров ҳам чорак финалда

Осиё ўйинларининг навбатдаги кун баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларининг 64 кг вазн тоифасининг нимчорак финал босқичида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров иорданиялик Обади Алкасбеҳга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли кечган жангда вакилимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ -49 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ҳам лаослик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)