Бокс. Ишонган боксчиларимиз бугун Осиё чемпионати финалида рингга кўтарилади

  • 12 ноябрь, 2022, 13:12
  • 0
  • Бокс

Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етади. Сўнгги кунда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилиб, унда 7 нафар вакилимиз қитъа чемпионлиги учун ринга кўтарилади.

Шиддатли ўтиши кутилаётган баҳсларнинг жуфтликлари қуйидагича:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (15:15 дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)

-80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг)

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг)

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг)

Жанг вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!