Бокс. Жаҳон чемпионати ярим финалида рингга чиқадиган боксчиларимиз 10 тага етди!
Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар боксчиси Испанияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди.
Кеча 4 нафар вакилимиз чорак финал жангларини ўтказди ва қуйидаги натижаларни қайд этди:
-80 кг вазнли боксчимиз Раҳматилло Бойматов чорак финалда грециялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва қийин жангда ғалабага эришди - 4:1!
- Саҳобат Ҳусанова (-75 кг) 2-раундда эквадорлик рақибасини техник нокаутга учратди ва ғалаба қозонди!
-57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов Марокаш вакилини мағлуб этди!
-71 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақибидан устун келди ва ғалаба қозонди!
Фикрлар