Бокс. Жаҳон чемпионатининг 2-кунида 2 нафар вакилимиз ғалаба қозонди!
Ҳиндистонда ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди.
Жумладан, -48 кг вазн тоифасида жанг қилган Фарзона Фозилова италиялик Роберта Бонатти устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Шунингдек, -54 кг ваз тоифасида рингга кўтарилган Нигина Ўктамова ҳам илк жангида ғалаба қозонди. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони биринчи босқичда мексикалик Каролина Фернандез устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.
Фикрлар