Бокс. Осиё чемпионати қаҳрамонлари юртимизга қайтмоқда

  • 13 ноябрь, 2022, 09:44
  • 0
  • Бокс

Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, умумий ҳисобда 6 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари бугун юртимизга қайтиб келишади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, улар жой олган самолёт 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси соат 01:55 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади.

"Юртимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ҳамда бокс мухлисларини спортчиларимизни кутиб олишга чораймиз", - дейилади федерация хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!