Бокс. Осиё чемпионатида медаллар жамғариш бўйича ким ғолиб бўлди? Бу Ўзбекистон эмас!

  • 12 ноябрь, 2022, 22:39
  • 0
  • Бокс

Бугун Амманда ўтган бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон делегацияси аъзолари жами 13 та медаль қўлга киритди. Жумладан, аёллар терма жамоамиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоамиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Бироқ, умумий натижаларга кўра, яъни аёллар ва эркаклар терма жамоалари қўлга киритган медалларни қўшиб ҳисоблаганда, Ўзбекистон делегацияси ушбу Осиё чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни эса биздан деярли икки баравар кўп медаль жамғарган қўшниларимиз - Қозоғистон терма жамоаси банд этди. Уларнинг ҳисобида 6 та олтин, 7 та кумуш ва 8 та бронза, жами 21 та медаль мавжуд.

Кучли учликни эса Ҳиндистон терма жамоаси якунлаб берди. Ушбу терма жамоа аъзолари қитъа чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медаль жамғарди.

Қуйида Осиё чемпионатининг медаллар жамғариш бўйича якуний рейтинги билан танишиб олишингиз мумкин:

photo_2022-11-14_10-46-21

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!