Бокс. Осиё чемпионатининг илк кунини ажойиб тарзда ўтказдик!
6 нафар боксчимиз кейинги босқичга йўл олди.
30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Бугун ёшлар иштирокидаги баҳсларда вакилларимиздан 7 нафари рингга кўтарилди.
-48 кг да Мафтуна Мусурмонова кунни ғалаба билан бошлаб берди, боксчи қизимиз Саудия Арабистони вакиласи Алануд Алгҳамдини 5:0 ҳисобида мағлуб этди;
-54 кг да Муслима Турғунова ҳакамларнинг қарорларига кўра қозоғистонлик Жанел Имантаевага 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди;
-57 кг да Робия Равшанова Жанубий Корея вакиласи Юбеен Сеони 3:2 ҳисобида енгди;
-50 кг да Одилшох Ҳалимов ҳиндистонлик Акаш Бадвар устидан 4:1 ҳисобида устун келди;
-75 кг да Муҳаммаджон Яқупбоев Эрон боксчиси Амирмаҳди Сабзига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 5:0;
-80 кг да Норбек Абдуллаев ҳиндистонлик Локешни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди;
+80 кг: Ислам Салиҳов Қозоғистон вакили Бексултан Каиратулини очколар эвазига таслим этди.

Изоҳлар (0)