Бокс. Ўзбекистон, Қозоғистон ва яна 2 та давлат World Boxing ташкилотига аъзо бўлди!

  • 4 ноябрь, 2024, 17:04
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ўзбекистон бокс федерацияси IBA’ни тарк этиб, янги тузилган World Boxing ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти маълум қилди. 

Tecno

Манбага кўра, Қозоғистон, Гватемала, Лаос ва Ўзбекистон бокс федерацияси ташкилотнинг янги аъзолари сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ташкилотга аъзо бўлган федерациялар сони 55 тага етди.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон каби етакчиларнинг қўшилиши халқаро ташкилотнинг Осиёдаги ўрнини сезиларли даражада оширди”, — деб ёзилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, World Boxing 2023 йил апрель ойида IBA’га муқобил сифатида ва боксни Олимпия ҳаракатида сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган. Ташкилот Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинишига эришиш ниятида.  World Boxing ташкилотида нидерландиялик Борис ван дер Ворст президент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!