Бокс. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўл олди

2023 йил 15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Қизларимиз 14 мартга қадар чемпионатга тайёргарлик олиб боришади. 15 мартдан эса жаҳон чемпионати бошланади. Ушбу мусобақада Жиззах вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт маетабининг 3 нафар шуғуланувчилари иштирок этишади.

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Азиза Якубова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева
-60 кг: Ситора Турдибекова
-63 кг: Хадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбахор Ҳамидова
-70 кг: Азиза Зокирова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бош мураббий: Элшод Расулов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!