Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Иорданияга йўл олди

  • 24 октябрь, 2022, 11:40
  • 0
  • Бокс

31 октябрь - 13 ноябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Бугун мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз аъзолари Иорданияга жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Терма жамоамиз баҳсларга қуйидаги таркибда йўл олди:

-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-57 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Хавасбек Асадуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-90 кг: Мадияр Саидраҳимов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов.

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Хуан Энрике Тиссерт, Хамза Авезов, Даврон Гафуров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!