Бокс. Париж-2024 лицензион мусобақасида бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Италияда ўтаётган бокс бўйича жаҳон лицензион турнирининг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси рингга кўтарилади. Йигитларимиздан жаҳон чемпионлари Руслан Абдуллаев ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев, шунингдек, қизларимиздан Райҳона Қодирова кейинги босқич йўлланмаси учун жанг қилишади. Жуфтликлар билан танишинг:
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон)
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Ислам Ячи Юсуф (Жазоир)
-60 кг: Райҳона Қодирова - Шеила Мартинес (Испания)
Фикрлар