Бокс. Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақалар тақвими эълон қилинди

  • 28 август, 2023, 15:44
  • 0
  • Бокс

Халқаро Олимпия қўмитаси бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақалар тақвимини расман эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртларимиз қуйидаги лицензион мусобақаларда Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади:

1. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари
Мусобақа санаси: 2023 йил, 23 сентябрь – 8 октябрь
Ўйналадиган лицензиялар сони: 34 та (14 та эркаклар ва 20 та аёллар вазн тоифаларида)

2. Бусто-Арсицио (Италия) жаҳон лицензион турнири
Мусобақа санаси: 2024 йил, 29 февраль – 12 март
Ўйналадиган лицензиялар сони: 49 (28+21)

3. Бангкок (Таиланд) жаҳон лицензион турнири
Мусобақа санаси: 2024 йил, 23 май – 3 июнь
Ўйналадиган лицензиялар сони: 51 (28+23)

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!