Бокс. Қозоғистондаги турнирда ҳам ярим финал жанглари якунланди
Астана шаҳри мезбонлик қилаётган “Элорда кубоги” баҳсларининг эркаклар ўртасидаги ярим финал учрашувлари ўтказилди. Бугун 5 нафар боксчимиз финал учун рингга кўтарилди.
Афсуски улардан, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Аълохон Абдуллаевлар мезбон бокчиларга имкониятни бой бериб, турнирни бронза медали билан якунладилар. Қолган 3 нафар боксчимиз финалга йўл олди.
Натижалар билан танишинг:
-63,5 кг: Атҳамжон Муҳиддинов - Алмат Абдуали (Қозоғистон) 5:0
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Аман Конисбеков (Қозоғистон) 4:1
-80 кг: Раҳматулло Бойматов - Аятулла Такежанов (Қозоғистон) 5:0
Бугун шунингдек Россиянинг Хабаровск шаҳрида бўлиб ўтаётган “Константин Коротков” халқаро хотира турнирида ҳам ярим финал жанглари бўлиб ўтди ва унда иштирок этган 11 нафар боксчимизнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритди.
Фикрлар