Бокс. Странжа-2023: Баҳодир Жалолов муддатидан аввал чемпион бўлди. Сабаби...

  • 26 Feb 16:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Болгариядаги "Странжа-2023" халқаро турнирининг финал жанглари ўтказилмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, икки нафар ҳамюртимиз - Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев муддатидан олдин чемпион бўлди. Терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг сўзларига кўра, боксчиларимизнинг рақиблари бугунги финал жангига чиқишдан бош тортишган.

Tecno

Йигитларимиз иштирокидаги қолган финал баҳслари эса режага биноан Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!