Бокс. Странжа-2023: Бизда илк олтин медаль!
Ҳозиргина “Странжа-2023” халқаро турнирининг эркаклар ўртасида -48 кг вазн тоифасида Шодиёржон Мелиқўзиев ҳамда ҳиндистонлик Говинд Кумар иштирокидаги финал жангги якунланди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган жангда 4:1 ҳисобида ҳамюртимиз ғалаба қозонди. Айтиш керакки, бу терма жамоамиз ҳисобидаги илк олтин медаль сифатида қайд этилди.
Фикрлар