Бокс. Странжа-2023: Ўзбек боксчилари ўртасидаги илк финал жангги якунланди

Ҳозиргина “Странжа-2023” халқаро турнирининг эркаклар ўртасида -63.5 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз - Руслан Абдуллаев ҳамда Мужбилло Турсунов иштирокидаги финал жангги якунланди.

Ушбу жангда катта устунлик билан Мужбилло Турсунов ғалаба қозонди ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!