
Бокс. U-22 терма жамоамиз Осиё чемпионатини супер натижалар билан якунлади!
Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.
Бугун - мусобақанинг сўнгги куни доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўзларининг финал баҳсларини ўтказди.
Ушбу босқичда жамоамиз энг кўп – 14 нафар вакил билан иштирок этди.
Кумуш медал. -48 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Робияхон Бахтиёрова қозоғистонлик Гулназ Бўрибаевага ҳакамларнинг қарорларига кўра 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Олтин медал. Гулсевар Ганиева -51 кг вазндаги финалда Вьетнам вакиласи Тҳи Нгос Тран Нгуен устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионига айланди.
Олтин медал. -57 кг вазнда Хуморабону Мамажонова ҳиндистонлик Ятри Ширишкумарни қийинчиликсиз енгди - 5:0.
Кумуш медал. -70 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Ойша Тоирова қозоғистонлик Бакит Сеидишга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Олтин медал. Самандар Олимов уч карра Осиё чемпионига айланди. Боксчимиз -55 кг вазндаги финалда мўғилистонлик Дулгуунсаихан Хархуга имкон қолдирмади - 5:0.
Кумуш медал. -60 кг вазнда ўтказилган баҳсда, Шохрух Абдумаликов қозоғистонлик Нурислам Калдибаевга ҳакамларнинг қарорларига кўра мағлуб бўлди - 2:3.
Олтин медал. Саят Илясов Осиё чемпиони. Боксчимиз -65 кг вазндаги баҳсда, қозоғистонлик Иля Калининни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Олтин медал. -70 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Муҳаммадазизбек Исмоилов яна бир қозоғистонлик Нурбек Мурсални 4:1 ҳисобида таслим этди.
Олтин медал. Шавкатжон Болтаев Осиёда тенгсизлигини яна бир бор исботлади. Боксчимиз -75 кг вазндаги финалда ҳиндистонлик Нееражни "чопиб ташлади" - 5:0.
Кумуш медал. -80 кг вазндаги финалда, Раҳматулло Бойматов қозоғистонлик Санжар-Али Бегалиевга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Олтин медал. Абдулазиз Абдураҳмонов -85 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, эронлик Сам Эстакидан 5:0 ҳисобида устун келди.
Кумуш медал. -90 кг да Шахзод Полвонов ҳакамларнинг қарорларига кўра, қозоғистонлик Темирлан Мукатаевга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Олтин медал. Ҳалимжон Мамасолиев ҳам Осиё чемпиони. Боксчимиз +90 кг вазнда ҳиндистонлик Ишан Катариани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Кумуш медал. -54 кг да Узукжамол Юнусова мезбон спортчи Натнича Чонгпронгклангдан енгилиб, мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Comments
Хавотир холат!