Бокс. Вакилларимиз Беларусдаги халқаро мусобақага жўнаб кетишди
21-27 ноябрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам иштирок этишади. Вакилларимиз бугун мусобақада қатнашиш учун Минскка жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, вакилларимиз турнирга қуйидаги таркибда йўл олишди:
-48 кг: Нодиржон Мирзахмедов
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
-54 кг: Санжарбек Ваҳобов
-57 кг: Дилшод Абдувалиев
-57 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Айдос Тагайбаев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
Мураббийлар: Акмал Ҳасанов, Шерзод Эшқуватов, Руслан Телимбаев.
Карим Тўлаганов мусобақа давомида ҳакам сифатида ишлайди.
Фикрлар