Бокс. В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг навбатдаги кун жанглари якунига етди (барча натижалар)

  • 2 октябрь, 2022, 10:52
  • 0
  • Бокс

Андижонда В.А.Золотарёв хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда. Бугун, 3-кун баҳслари ниҳоясига етди.

Қуйида барча натижалар билан танишишингиз мумкин. Ғалаба қозонган боксчилар қорайтирилган тарзда бериб борилган.

Кундузги дастур:

-57 кг: Абдумалик Ҳалаков (Тошкент) - Аюбхон Бахтиёров (Андижон)

Зўр жанг, Аюбхон Бахтиёров маҳоратли рақибига жиддий қаршилик кўрсатди, аммо Ҳалаковнинг тажрибаси қўл келди.

-57 кг: Акиитай Рабатов (Қозоғистон) - Жандос Несипжан (Қозоғистон)

Мазкур жангда Рабатовнинг қўли баланд келди.

-57 кг: Дилшод Абдувалиев (Тошкент вилояти) - Мирзабек Мирзаҳалилов (Фарғона)

Мирзабек Мирзаҳалилов 54 кгда амалдаги  Ўзбекистон чемпиони Дилшод Абдувалиевга қарши рингга кўтарилди. 2-раунд ўтаётган бир паллада Абдувалиев жароҳат олди ва ғалаба Мирзабекка берилди.

-57 кг: Нуриддин Кимсанбоев (Андижон) - Самандар Холмуродов (Жиззах)

Қизиқарли жанг! Тенг курашлар остида ўтган баҳсда Самандар Холмуродов омадли чиқди.

-60 кг: Шунқор Абдурасулов (Тошкент вилояти) - Сирожбек Исмоилов (Андижон)

Даҳшатли жанг! Эслаб қолинг, келажак юлдузи, Сирож Исмоилов! У тажрибали Шунқор Абдурасуловни мағлубиятга учратди. Қолаверса, 3-раундда нокдаунга ҳам учратди.

-60 кг: Фаёзбек Ҳакимов (Андижон) - Эрасил Танкай (Қозоғистон)

Эрасил Танкай тенг курашлар остида кечган жангда ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўз юришини тўхтатди.

-60 кг: Дилшод Абдумуродов (Сурхондарё) - Шамширбек Мирзабеков (Андижон)

Тактик кураш остида кечган баҳсда Дилшод Абдумуродовдан ақлли жанг ва у ярим финалда!

-60 кг: Шамсиддин Кимсанов (Андижон) - Адҳам Муҳитдинов (Тошкент вилояти)

Яхши савиядаги жанг, Мухитдинов қийин кечган баҳсда ғалабага эришди. 

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов (Андижон) - Эртуган Зейнулинов (Қозоғистон)

Қийин кечган жангда Мужибулло Турсунов ҳарактер кўрсата олди ва хакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонди.

-63,5 кг: Сухроб Абдуллаев (Ёшлар терма жамоаси) - Жаҳонмурод Имомалиев (Андижон).

Жаҳонмурод Имомалиев қизғин ва шиддатли кечган жангда ғалаба қозонди.

Кечки дастур:

-63,5 кг: Шоҳрухбек Кенжаев (Андижон) - Айдос Тагайбаев (Тошкент вилояти)

Айдос Тагайбоев супер жангда ғалаба қозонди.

-63,5 кг: Асадбек Абдираимов (Навоий) - Руслан Абдуллаев (Тошкент вилояти)

Осиё ва Ўзбекистон чемпиони Руслан Абдуллаев рақибига хеч қандай имконият қолдирмади.

-67 кг: Жавлон Йўлдошев (Андижон) - Мирас Эртанов (Қозоғистон)

Жавлон Йўлдошев фаолиятидаги ёрқин жанглардан бирини ўтказди ва хақли тарзда ғалаба қозонди.

-67 кг: Жаҳонгир Эгамбердиев (Ёшлар терма жамоаси) - Билолбек Ихволов (Андижон)

Билолбек Ихволов муросасиз кечган жангда иродали ғалабани қўлга киритди.

-67 кг: Бекзод Ҳамидов (Бухоро) - Асилбек Муҳаммаджонов (Андижон)

Истеъдодлар тўқнашувида Бухоро вилояти вакилининг қўли баланд келди.

-67 кг: Мирзаҳмат Мирзабеков (Андижон) - Жаҳонгир Раҳмонов (Тошкент вилояти)

Тенг ва муросасиз курашларга бой кечган жангда Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир ғолиб деб топилди. Мирзабеков гарчи мағлуб бўлган бўлса-да ажойиб жанг ўтказди.

-71 кг: Иқболжон Холдаров (Андижон) - Шерзод Қодирбаев (Қорақалпоғистон Республикаси)

Иқболжон Холдоровнинг ҳаваскор боксга мослашиши бироз қийинроқ кечмоқда. Шундай бўлса-да, ғалабани қўлга киритди.

-71 кг: Ҳавасбек Абдуллаев (Андижон) - Камрон Турғунбоев (Фарғона)

Камрон жароҳат олганлиги боис жангни давом эттира олмади ва ғалаба Ҳавасбекка ёзилди.

-71 кг: Отабек Турдихўжаев (Андижон) - Мухсинбек Корабаев (Андижон)

Икки андижонлик боксчининг қарама-қаршилигида Мухсинбек Қорабоев ғалаба қозонди.

-71 кг: Шержаҳон Мирзабеков (Андижон) - Сухроб Қаюмов (Бухоро)

Ооо супер жанг! Шиддатли кечган қарама-қаршиликда Шержаҳон Мирзабеков аниқроқ ҳаракат қилди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров (Бухоро) - Жамшидбек Тожибоев (Андижон)

Саиджамшид Жаъфаровдан ўзига хос мастер-класс! У ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

-75 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев (Ёшлар терма жамоаси) - Логин Петров (Навоий)

Тўрабек Ҳабибуллаев жангни давом эттира олмаганлиги сабабли ғалаба Логин Петровга ёзилди.

-75 кг: Аълохон Абдуллаев (Наманган) - Садимбой Насриддинов (Андижон)

Ҳар қандай чемпионат безагига айбланувчи жангда Аълохон Абдуллаев ғалаба қозонди.

-75 кг: Абдумалик Болтаев (Тожикистон) - Абдулазиз Абдупаттаев (Андижон)

Абдулазиз Абдупаттаев қизиқарли кечган жангда зафар қучди.

Шу билан хотира турнирининг бугунги кун баҳслари ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!