Бокс. Яна 3 нафар вакилимиз медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди

  • 6 ноябрь, 2022, 23:41
  • 0
  • Бокс

Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -63,5 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Руслан Абдуллаев чорак финалда филиппинлик Жеймс Палицега қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

-67 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса чорак финалида ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Шунингдек, аёллар ўртасида -48 кг вазнли боксчи қизимиз Фарзона Фозилова чорак финалда иорданиялик Сара Қавасмига қарши рингга кўтарилди ва муддатидан олдин ғалаба қозонди. У жанг давомида рақибини 3 маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. 3-раундга келиб, рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!