Бокс. Яна бир боксчимиз Осиё чемпионати билан хайрлашди
Ҳозиргина Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасидаги беллашувларида ҳамюртимиз Нигина Ўктамова таиландлик Житпонг Жутамасга қарши жанг ўтказди.
Афсуски, Нигина ушбу қарама-қаршиликда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Таъкидлаш керакки, ҳамюртимизнинг рақиби ўтган жаҳон чемпионатининг финалчиси ҳисобланади.
Фикрлар