Бокс: Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кетма-кет тўртта йўқотишга учрадик
Польшада давом этаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна уч нафар вакилимиз ўз жангини ўтказди.
Афсуски, -49 кг вазнли боксчимиз Иброҳим Ишжонов ЖЧ чорак финалида қозоғистонлик Санжар Ташкенбайга имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. -56 кг вазнли боксчимиз Дилшод Абдумуродов эса ҳиндистонлик рақибга қарши жангда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
-75 кг вазндаги Нурислом Исмоилов учун ҳам бу босқич омадсиз якунланди. У россиялик рақибига имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Шунингдек, -91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Амиршоҳ Самадов ҳам чорак финалда мезбон боксчига 2:3 ҳисобида ютқазди.
Бугунги кун дастуридан яна бизни бир нечта вакилимиз иштирокидаги жанглар кутиб турибди.
Фикрлар