Бокс. Ёшларимиз Қозоғистондаги мусобақада 5 та медаль қўлга киритишди

  • 26 Feb 15:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро турнир ўз якунига етди. Қозоғистон, Россия, Хитой каби мамлакат боксчилари иштирок этган мазкур турнирда ўзбекистонлик ёшлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунига кўра, боксчиларимиз 5 та медаль қўлга киритишди. Уларнинг 2 таси олтин, 3 таси эса бронза медалларидир. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Совриндор вакилларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-57 кг: Шоҳрух Абумаликов
-60 кг: Қаҳрамон Фозилов

Бронза:

-48 кг: Муҳаммадгияс Собитханов
-80 кг: Жавоҳир Меҳриддинов
-86 кг: Ҳалимжон Мамасолиев.

Comments

You must be logged in to commet!