Боксчи қизларимиз халқаро турнирда битта олтин медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 30 ноябрь – 4 декабрь кунлари Алмата шаҳрида бокс бўйича 2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Менгерей Хайрутдинов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада юртимиз шарафини 4 нафар боксчи – Ситора Шоғдарова (51 кг), Хурсандой Холматова (51 кг), Мафтуна Файзуллаева (54 кг) ва Маҳлиё Раҳимова (64 кг)ҳимоя қилди.
Турнир якунларига кўра, терма жамоамиз вакилалари 1 олтин медални қўлга киритишди. Хурсандой Холматова барча рақибаларидан устун келди ва финалда мезбонлар вакиласи Анар Кожани мағлуб қилди. Шунингдек, Ситора Шоғдарова турнирнинг чорак финалига қадар етиб келган.
Фикрлар