Боксчиларимиз Болгариядаги халқаро турнирга жўнаб кетди
23-27 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий "Странжа" турнири ташкил этилади. 72-маротаба ўтказилаётган мазкур турнирда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Баҳсларда қатнашиш учун бугун терма жамоаларимиз кучли таркиб билан Болгарияга жўнаб кетишди:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшод Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев, Баҳодир Эркаев, Фаррух Қиличев.
Шифокор: Дилшод Казаков.
Ҳамюртимиз Алишер Полвонов баҳсларда рефери сифатида ишлайди.
Қизларимизнинг Софияга йўл олган таркиби эса қуйидагича:
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Мураббийлар: Лочин Қўчқоров, Элшод Расулов.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар