Боксчиларимиз “Dracula Open” турнирини 6 та медал билан якунлади!

  • 21.02.2026 22:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

15-22 февраль кунлари Руминиянинг Браила шаҳри, анъанавий тарзда ўтказиладиган “Dracula Open” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада иштирок этган ўсмирларимиз 2 та олтин 4 та бронза медалларини қўлга киритишди. Эътиборлиси, вакилимиз Самандар Умаров турнирнинг “Энг яхши боксчиси” деб топилди.

Олтин медал:
-52 кг. Ойбек Алимжонов
-80 кг. Самандар Умаров

Бронза медал:
-46 кг. Яҳё Комилов
-48 кг. Ҳолид Бобораҳимов
-57 кг. Аслиддин Усубалиев
+80 кг. Фарҳоджон Баҳодиров

Мураббийлар: Элнур Абдураимов, Шерзод Парпиев. 

Ушбу турнирда Сахида Якубова ҳакам сифатида фаолият олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!