Боксчиларимиз иштирокидаги ярим финал жангларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди

Хабарингиз бор, эртага 12 май куни 9 нафар ўзбек боксчиси жаҳон чемпионатининг ярим финалида рингга кўтарилади. Қуйида уларининг жанглари бошланиш вақтилари билан танишиб олишингиз мумкин.

-54 кг: Ойбек Жўраев - Дмитрий Двали (Россия) (14:45дан сўнг)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Мишеелт Баттумур (Мўғулистон) (15:45дан сўнг)

-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Вандерлей Перейра (Бразилия) (16:00дан сўнг)

-92 кг Лазизбек Мулложонов - Муслим Гажимагомедов (Россия) (17:00дан сўнг)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Мартин Молина (Испания) (18:15дан сўнг)

-57 кг: Абдумалик Халoков - Мунарбек Сеитбек Уулу (Қирғизистон) (18:45дан сўнг)

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Хованец Бачков (Арманистон) (19:00дан сўнг)

-71 кг: Саиджамшид Жафаров - Вандерсон Де-Оливейра (Бразилия) (19:45дан сўнг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Аюб Гадфа Дрисси (Испания) (20:45дан сўнг)

Жангларнинг бошланиш вақтлари тахминий кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!