Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

  • 6 август, 18:07
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Tecno

Мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб келди. Бугун 22 ёшгача бўлган 18 нафар боксчимиз финал учун рингга кўтарилди. Қайд этиш керак, ушбу босқичга U-22 жамоамиз йўқотишларсиз, тўлиқ таркиб билан етиб келганди.

Бугунги биринчи ярим финалда, -50 кг вазнда рингга кўтарилган Беҳруз Холдоров мезбон Тҳитиват Пҳлонгаураига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни бронза медали билан якунлади;

Самандар Олимов -55 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Жанубий Корея боксчиси Жинсеонг Ҳонгни биринчи раунднинг дастлабки сониялариданоқ таслим этди;

-60 кг вазндаги боксчимиз Шохрух Абдумаликов, ярим финалда ҳиндистонлик Ҳарш устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди;

Боксчимиз Саят Илясов -65 кг вазндаги ярим финалда мўғилистонлик Дамдиндорг Пусевдоржни иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

Муҳаммадазизбек Исмоилов ҳам финалда. Боксчимиз бу йўлда -70 кг вазнда япониялик Моето Кавамурани 5:0 ҳисобида мағлуб этди;

 

Шавкатжон Болтаев ҳам финалда! Боксчимиз ярим финалда мезбон Тҳананчаи Пҳоемсапга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;

-80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Раҳматулло Бойматов хитойлик Ҳаоран Дудан 5:0 ҳисобида устун келди;

Абдулазиз Абдураҳмонов -85 кг вазнда Осиё чемпионатининг финалига йўл олди. Боксчимиз бу йўлда Жанубий Корея вакили Чанйеонг Намни иккинчи раундда техник нокаутга учратди;

Шаҳзод Полвонов ҳам финалга йўл олди. Боксчимиз ярим финалда ҳиндистонлик Маюрни 4:1 ҳисобида мағлуб этди;

Ҳалимжон Мамасолиев +90 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, боксчимиз Жанубий Корея вакили Ёосеунг Шинни 2 раундда техник нокаутга учратди;

-48 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Робияхон Бахтиёрова ҳиндистонлик Бавна Шармадан 4:1 ҳисобида устун келди.

Гулсевар Ганиева -51 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Хитой Тайпейи вакиласи Ю-Шан Лиуни 3:2 ҳисобида енгди;

Узукжамол Юнусова ҳам финал баҳсига йўл олди. Вакиламиз -54 кг вазнда Вьетнам боксчиси Тҳи То Нҳу Транга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;

-57 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финалда, Хуморабону Мамажонова ҳам хитойлик Миқи Вангни мағлуб этди - 5:0;

-60 кг да Одина Исмоилова ҳиндистонлик Приядан 5:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани бронза медали билан якунлади.

-65 кг да Моҳира Аҳмедова ҳам Осиё чемпионатини бронза билан тугатди. Боксчимиз ярим финалда хитойлик Шанатибиеке Динага имкониятни бой бериб қўйди - 0:5.

-70 кг да Ойша Тоирова 2-раундда Гонг Конг вакиласи Пеи Тинг Лони техник нокаутга учратди.

+80 кг да Диёрахон Абдуманнобова Қозоғистон вакиласи Ассел Токтассинга очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!