Боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади!

  • 17 май, 19:58
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 10-17 май кунлари Польшанинг Варшава шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилди. Тўлқин Қиличев бошчилигида боксчиларимиз 6 та олтин, 1 кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин 5 та олтин, 3 та кумуш, 10 та бронза билан мезбонларга насиб этди. Италия 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза билан кучли учликни якунлаб берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!