Боксчиларимиз Халқаро мусобақага жўнаб кетишди
13-19 май кунлари Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” хотирасига бағишланган Халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон бокс эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаси ҳам Россияга жўнаб кетишди.
Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
Эркаклар:
-48 кг: Авазжон Йўлдошев
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳзод Музафаров
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-67 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Иқболжон Ҳолдаров
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Хуан Энрике, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Фаррух Қиличев, Даврон Гафуров.
Аёллар:
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-54 кг: Азиза Ёқубова
-66 кг: Дилфуза Бекова
-75 кг: Азиза Дайирбекова
Мураббий: Жамол Пўлатов.
Шифокор: Хуршид Миргалиев.
Турнирда ҳамюртимиз Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Фикрлар