Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги натижалари билан танишинг
Ads

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича  ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги беллашувларида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

60 кг вазн тоифасида Шерзод Қодирбоев ироқлик рақиби Алҳасан Ал-Дувайҳирнинг мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. 63 кгда Нурислом Исмоилов ҳиндистонлик Вижай Дипни, Шоҳруҳ Алматов (80 кг) Сауд Албарудни (БАА), Руслан Абдуллаев (48 кг) эса Али Алхарошшини (БАА) мусобақадан чиқариб юборди.

Hayotbek

70 кг вазн тоифасида эса Ҳаётбек Бахтиёров қозоғистонлик Ерасил Закпековга, Мадиёр Режепов (75 кг) эса қозоғистонлик Куандиқ Максутга имкониятни бой берди.

Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларида ҳамюртларимиздан Муҳаммадмусо Абдураҳмонов (46 кг), Асадхўжа Муйдинхўжаев (52 кг), Раҳматулла Тошпўлатов (54 кг) ва Жавлон Йўлдошев (57 кг) ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган бўлса, Амирбек Ибодуллаев (50 кг) мезбонлар вакилига ютқазиб қўйган эди.