Боксчимиз чорак финалдаёқ ўз юришини якунлади

Бокс бўйича Осиё чемпионати 91 кг вазн тоифасида чорак финал баҳслари ҳамюртимиз Санжар Турсунов ҳамда қозоғистонлик Василий Левитга қарши жанг билан старт олди.

Бироз аввал якунига етган ушбу қарама-қаршиликда қўшни мамлакат вакили Василий Левит ғалаба қозонди. 

Маълумот ўрнида қозоғистонлик боксчи 2016 йили Риода ўтказилган Олимпиада ўйинларида кумуш медаль билан тақдирланган эди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!