Боксчимиз Жасурбек Латипов финалда иштирок этади

Пойтахтимиздаги муҳташам спорт саройларидан бири «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳсларига старт берилди.

Кундузги дастурдан ўрин олган ярим финал жангларини ҳамюртимиз Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азамат Иссакуловга қарши баҳс билан бошлаб берди.

52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Қозоғистон вакилига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалаба қозонди ва финал баҳсига йўлланма олди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!