Боксимиз афсонаси ҳаётига бағишланган кўрсатув халқаро фестивалда намойиш этилади
2019 йилнинг 17-19 октябрь кунлари Россия Федерациясининг Тольятти шаҳрида кино ва телевидение йўналишида анъанавий VIII "Самара губернияси юлдузлари ва Россия-2019" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалга ўзбекистонлик истеъдодли телеижодкорлардан бири Зилола Темирова муаллифлигидаги "Профессионал" кўрсатуви ҳам номинант сифатида таклиф килинган.
Кўрсатувда ўзбек боксини дунёга танитган инсонлардан бири Руфат Рисқиевнинг бокс оламига кириб келиши ва унга бағишлаган умр йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Жумладан, фильмда жаҳон чемпионлиги йўлидаги оғир машаққатлари, Монреал Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани ва фаолиятидаги кўплаб қизиқарли ва ўзига хос аҳамият касб этувчи воқеалар ҳақида сўз юритилган.
Маълумот учун, Руфат Рисқиев 12 ёшидан бокс билан шуғуллана бошлаган. Ўз устида тинмай ишлаши натижасида 1974 йилда жаҳон чемпиони ва 1976 йилда Монреал Олимпиадасининг кумуш медали совриндори бўлган.
Спорт карьерасининг охирида Руфат ака "Зангори қўнғироққа ..." фильмида бош ролни ижро ‘тган. У фильмдаги роли билан ўз ҳаётини – ўзбек маҳалласида туғилиб ўсган болакай қай тариқа жаҳон чемпионига айланганини очиб берган.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Фикрлар