Боку-2017: Эркаклар баҳсида ҳаммаси эртага ҳал бўлади

Хабарингиз бор, Озарбойжон пойтахти Боку шаҳри 12-22 май кунлари оралиғида ўтказиладиган  Ислом бирдамлик ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган теннис беллашувларида ҳамюртларимиз ўз чиқишларини якунлашди.Эркаклар ўртасида ўтказилан жамоавий баҳсларда ҳамюртларимиз туркманистонлик ракетка усталарига қарши кортга тушишди.

Бугунги ўтказилган яккалик беллашувларида ҳамюртларимиз Туркманистон терма жамоаси билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этиб туришибди.

Яккалик:

Саидъало Саидкаримов – Георгий Почай (Туркманистон) 3:6; 6:4; 7:5

Сергей Фомин – Юрий Рогусский (Туркманистон) 2:6; 6:4; 4:6

Қайд этиш жоиз, терма жамоалар ўртасида ўтказиладиган жуфтлик баҳслари ноқулай об-ҳаво сабаб, эртага ўтказиладиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!