Боку "Катта дубулға" турнирида қатнашадиган дзюдочиларимизнинг рақиби аниқ

10-12 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи катта мусобақа бўлиб ўтади. Токио Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур турнирда дунёнинг 56 мамлакатидан 450 га яқин дзюдочи иштирок этади. Боку мусобақасида терма жамоамизнинг 3 нафар вакили ўз омадини синаб кўради, дея хабар бермоқда МОҚ. Бугун мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ҳамюртларимизнинг рақиблари билан танишинг:

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Айюб Ал Адриси (Қатар)
-73 кг: Обиджон Нўмонов – Ҳидаят Хейдаров (Озарбайжон)
-90 кг: Шаҳзодбек Собиров – Жамал Петгрейв (Буюк Британия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!