Бўлажак юлдузни Европанинг олти гранд клуби талашяпти
Бразилиянинг “Фламенго” жамоасида ўйнаётган Лорран келажакда жаҳон футболи юлдузига айланиши кутилмоқда.
Ҳужумкор футболчига ҳозирнинг ўзида Европа грандларидан олтитаси харидор бўлиб турибди. Маълумотларга қараганда, 17 ёшли ўйинчини “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, “Ливерпуль”, ПСЖ ва “Лион” ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Лорраннинг “Фламенго” клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Бразилия клуби ўз ўйинчисининг иқтидори юқори эканини инобатга олиб, ҳамкорлик битимида унга 50 миллион евро миқдорида бадал пули белгилаган.
Яги юлдузча айни пайтда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мусобақаларда тўп тепяпти. Ҳозирча, Лорран 13 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ёздириб қўйган.
Фикрлар